Россиядаги легионерларимиз қанча маош оляпти?

Футболчиларнинг маошлари доимо мухлисларни қизиқтириб келган. Россия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Рубин” футболчиларнинг йиллик мояналари қанча экани “МЯЧ RU” телеграм каналига таянган ҳолда ҳақида inkazan.ru сайти маълумот тарқатди.

Хўш, Қозон шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган чарм тўп усталари орасида ким қанча маош оляпти?

 Манбага кўра, жамоанинг энг катта маош оладиган ўйинчилар рейтингини ярим ҳимоячилар – Александр Ломовицкий ва Валентин Вада эгаллаб турибди. Ҳар икки футболчи ҳисоб рақамига бир мавсум учун 800 минг евродан пул тушмоқда.

Қизиғи шундаки, 26 ёшли Ловомицкий янги мавсумда Премьер-лигада ҳали бирор маротаба майдонга тушгани йўқ. Фақатгина мамлакат кубоги баҳсларида уч маротаба кўриниш бериб, жами 158 дақиқа ўйнади холос.

Ломовицкийдан фарқли равишда аргентиналик легионер Валентин Вада мунтазам ўйин ўтказмоқда ва олаётган маошини оқлаяпти.

Бу кўрсаткич бўйича учинчи кўрсаткич черногориялик Игор Вуячичга тегишли. Ҳимоячи маош олиш бўйича лидерлардан 50 минг еврога камроқ ҳақ оляпти.

Австриялик легионер Александр Юкичга қозонликлар 600 минг евро тўлаётган бўлса-да, бу ярим ҳимоячи чемпионатда тўрт маротаба майдонга тушиб, битта гол ҳам уриб берди.

Жамоа тўпурари Мирлинд Даку ва лигада барча ўйинларда иштирок этиб келаётган Александр Зотов ҳар йили 500 минг евродан даромад қиляпти.

Буёғига футболчиларнинг маошлари секин-аста камайиб боради. Манбада кўрсатилишича, Никола Чумич ва Олег Иванов 400 минг евродан, ганалик ҳужумчи Жоэль Фамейе 350 минг еврони қабул қилиб олмоқда.

Ҳимоячи Дмитрий Кабутов жамоа етакчиси бўлишига қарамай, маош борасида бундай лейиш қийин. Унинг хизматлари “Руьин” 320 минг еврога баҳолаган.

Қолган ўйинчиларнинг маошлари қуйидагича:

Алексей Грицаенко 220 минг евро;

Богдан Йочич 200 минг евро;

Угочукву Иву 150 минг евро;

Егор Тесленко 140 минг евро;

Руслан Безруков 100 минг евро.

“Рубин”даги легионерларимиз энг кам маош олаётган футболчилар рўйхатида. Захирадан чиқа олмаётган Умарали Раҳмоналиев йилига 90 минг евро маош олаётган экан. Ассоий таркибга ёриб кирган Рустам Ашурматовнинг бир йиллик хизмати учун 60 минг евро тўланяпти.

Қозон клубида энг кам маош “Рубин” тарбияланувчиси Илья Рожковга белгиланган. 19 ёшли футболчи Премьер-лигада энг мунтазам майдонга тушаётган бўлса-да, йилига 22 минг евро маош бериляпти.

Бу Файзуллаевнинг Европага кетишига тўсқинлик қилади...

“Рома”: Ким қандай ўйнади, Шомуродовчи?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
10/11/2024 22:34
расияда ... бор-ми? бошка хар кандай давлатда купрок топишарди
&
Болельщик
14/11/2024 11:06
Ашурматов агар Пахтакорда уйнаса бундан купро оларди, эскиз шундо химоячи хор бопти