“Рома”: Ким қандай ўйнади, Шомуродовчи?
Европа лигаси умумий босқич тўртинчи турида “Рома” Бельгияда “Юнион Сент-Жиллуаз” жамоаси меҳмони бўлди.
Гарчи бу баҳс олдидан римликларнинг имконияти юқори баҳоланган бўлса-да, беллашувда кучлар тенг келди – 1:1.
Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 55-дақиқа ўйнади ва кейин ўрнини Артём Довбикка бўшатиб берди.
Нуфузли манбалардан бири – tuttomercatoweb.com портали эксперти Симоне Лорини учрашувда “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади:
Миле Свилар 5:
Бельгиядаги учрашувда дарвозаси олдида деярли хавфли вазият юзага келмаган эди. Лекин биргина катта хатоси туфайли рақиб ҳисобни тенглаштирди.
Жанлука Манчини 7:
Ҳимояда қатъият ва ишончли ўйин кўрсатди. Ҳужумчиларга ёрдамга ўтиб, гол ҳам урди. Бироқ киритилган тўп римликларга фақат бир очко келтирди.
Брайан Кристанте 6,5:
Ҳимоя марказида мустаҳкам турди. Гарчи марказий ҳимоячи Метс Хуммельснинг захирада қолиб кетаётгани мухлисларга ёқмаётган бўлса-да, Кристанте янги позицияда ишончли ўйнаяпти.
Анжелино 6:
Бу футболчи ҳам майдондаги янги вазифаларини яхши ўзлаштиряпти ва ҳозирча, айтарли муаммога дуч келгани йўқ.
Зеки Челик 6:
“Юнион” футболчилари асосан чап қанотдан ҳужум уюштиргани учун ўнг қанот ўйинчиси Челик катта босим ва муаммодан қутилиб қолиб.
Ману Коне 6,5:
Иккинчи бўлимда майдон марказини кучайтира олди.
Энцо Ле Фе 5,5:
“Рома” ярим ҳимоячилари рақиб футболчиларининг жисмоний тайёргарлигига қарши анча қийин вазиятга тушиб қолди. Энцо ўзига берилган 55 дақиқада ўз устунлигини кўрсата олмади.
Николо Пизилли 6:
55-дақиқада Ле Фенинг ўрнига тушиб, “Рома” ярим ҳимоячисига етишмаётган тартибни ўрнатди.
Стефан Эл-Шаарави 5,5:
Ҳужум чизиғида ноаниқ ўйнаганидан ташқари, ҳимояланишда ҳам анча суст ҳаракат қилди. Ўйини ишончни оқлай олмади.
Лоренцо Пеллегрини 6,5:
Манчинининг гол уришига кўмаклашиб юборди. Анча фаол ўйнади.
Томмазо Бальданци 6,5:
Жамоаси сафида майдондаги энг яхши футболчи бўлди. Кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Гол уриши учун озгина омад етишмади.
Элдор Шомуродов 5:
“Юнион Сент-Жиллуаз” ҳимоячиларига ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ. Бёрджесс яккама-якка курашларда номдор Шомуродовдан устун келди. Элдор мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтолмади ва 55-дақиқа ўрнини Артём Довбикка бўшатиб берди.
Иван Юрич 6:
“Рома” бош мураббийи майдонда тартибли ўйин шакллаштира олмаяпти. Қолаверса, “Юнион” майдони сифат жиҳатидан нафақат “Рома” балки бошқа жамоаларга ҳам етарлича муаммо туғдиради. Иван Юрич шогирдлари бу баҳсда айрим вазиятлардагина яхши ўйнади холос.
Афсус...Иван Юрич ғалаба қўлдан чиқарилган ўйиндан кейин Шомуродов ҳақида ҳам гапирди!
Ҳусанов учун кураш бошланди! Европа грандлари “Ланс”га келди...
Ҳусановнинг трансфери “Ланс” учун янги рекорд бўлиши кутилмоқда
Легионеримиз Италияда ўйнай оладиган футболчи борлигини айтди
Ҳусановни Англия грандлари сафида кўрамизми? Жараён бошланди...
Фикрлар