Россиядан ҳушхабар! Яна икки боксчимиз ғалаба қозонди
Россиянинг Ханти -Мансийск шаҳрида бўлиб ўтаётган нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар кубогида -57 кгда рингга кўтарилган ҳамюртимиз Фазлиддин Каттақулов қирғизистонлик рақиби Сейитбек Уулу Мунарбекга имконият қолдирмади. Бироз аввал ўз якунига етган -81 кгда юртдошимиз Шоҳруҳ Рустамов ҳамда марокашлик Ассагир Мухаммад ўртасидаги қизғин ва муросасиз жангда вакилимизга омад кулиб боқди ва у илк жангида ғалабага эришди.
Фикрлар