Россияга қўйилган санкциялар "Реал"нинг режаларини ўзгартириб юборди
Европа нашрлари "Реал "нинг уй стадиони ҳисобланган "Саньтяго Бернабеу"нинг реконструкция ишлари кечикиши мумкинлиги ҳақида хабар топди.
Sport.es тарқатган хабарга кўра, Россиядан зангламайдиган плиталар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли иш тўхтатилиши эҳтимоли бор.
Ушбу материаллар билан қурувчилар аренанинг фасад қисмини барпо этишади. Аммо ҳозирча Ғарб давлатларининг Москвага қарши санкциялари туфайли ушбу қурилиш буюмларини олиб келиб бўлмайди.
Маълумот учун, "Реал" янгиланган "Саньтяго Бернабеу"ни 2022 йилнинг декабрь ойида очиши кутилган эди, аммо бу 2023 йилнинг бошига чўзилиши мумкин.
Фикрлар