Россиялик боксчидан чемпионлик камари олиб қўйилди

Ярим ўрта вазнда (66 кг) WBA Regular чемпионлик камари соҳиби Aлександр Беспутиннинг Ражаб Бўтаев билан жангидан сўнг, олинган қон таҳлилидан тақиқланган лигандрол моддаси аниқланганлиги туфайли,  унга тегишли бўлган камар ташкилот томонидан олиб қўйилди.

Вакант камар учун Йорденис Угас ва Aбель Рамос жангига буйруқ берилди. Беспутин ушбу титул учун кечган жангида ҳамюрти Ражаб Бўтаевни мағлуб этган эди. Бўтаев эса, Угас ҳамда Рамос жанги ғолибига мажбурий даъвогар бўлади, деб эълон қилинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)