Россиялик боксчилар Токио Олимпиадасида иштирок этмаслиги мумкин

  • 11 декабрь, 2019, 11:45
  • 0
  • Бокс

Россия бокс федерацияси Бош котиби Умар Кремлевнинг маълум қилишича, россиялик боксчилар Токио Олимпиадасида нейтрал байроқ остида чиқмайди. Айни пайтда россиялик спортчиларнинг четлатилгани ҳақидаги қарор устидан судга ариза тайёрлаш ишлари ўтмоқда. 

"Миллий байроқ ва мадҳия жамоанинг ғурури ҳисобланади. Йигитларимиз ҳам ўз байроғимиз остида чиқишга рухсат олишни сўрашмоқда. Биз учун ҳам энг муҳими боксчиларимизнинг байроғимиз остида чиқиши. Акс ҳолда Олимпиадада иштирок этишдан маъно йўқ", – дейди Кремлев. 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро антидопинг агентлиги куни кеча Россия терма жамоасини 4 йилга четлатлан ва "тоза" спортчиларини нейтрал байроқ остида чиқишга рухсат берган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!