Россиялик эркин курашчилар жаҳон кубогида ғалаба қозонишди

Россиянинг Якутск шаҳрида эркин кураш бўйича жаҳон кубоги якунланди. Терма жамоалар ўртасида кечган мусобақа якунида мезбон терма жамоа зафар қучди. 

Олтин медаль учун кечган баҳсда россиялик курашчилар эронлик рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Эрон терма жамоаси таркибидан чиққан 10 иштирокчидан фақат 1тасигина ғалаба қозона олди холос. 

Учинчи ўрин учун кечган курашда америкалик эркин кураш усталари Япония термасини 6:4 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!