Россиялик инсайдер: Аббосбек Файзуллаев - ЦСКAнинг янги супер истеъдоди

Охирги пайтларда Аббосбек Файзуллаевнинг Россияга йўл олгани борасида хабарлар тинмаяпти. Ушбу трансфер юзасида “Пахтакор” клуби вакиллари ва хорижлик мутахассислар фикр билдирмоқда. Бу гал россиялик инсайдер Дмитрий Клипин телеграмдаги ўзининг саҳифасида ЦСКAнинг янги ҳариди - Аббосбек Файзуллаев ҳақида ўз қарашларини баён этди.

- ЦСКAнинг янги супер истеъдоди Aббосбек Файзуллаев ҳақида фикрлар. Aввало, аниқлик киритмоқчиманки, йигит келажак учун олинган ва аввалроқ айтган трансферим амалга ошди. Ҳаммаси режа бўйича. Кимни олиб келиш керак бўлса, ҳамма келтирилади.

Шартноманинг баъзи тафсилотлари. Трансфер 500 минг еврога тушади. Шартнома 3+1 кўринишада.

uzb_tjk_sports_uz-58

Йигитни узоқ вақтдан бери, жумладан, терма жамоа ўйинларида кузатиб боришди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 19 ёшга тўлганига қарамай, у аллақачон учта ўйин ўтказиб, ҳаттоки гол уришга муваффақ бўлган. Яқинда Файзуллаев 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги турнирининг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди ва унинг жамоаси ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Катта истеъдод эгаси сифатида танилган. У ажойиб биринчи тегиниш, ҳужумларни тезлаштириш, эпчил, техник, юқори тезликка эга. Умуман олганда, муваффақиятли харид. Aммо қайтараман, у келажак учун. Трансфер кампанияси давом этмоқда, - деди Дмитрий Клипин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!