Россиялик посбоннинг ПСЖдаги дебюти кечикадиган бўлди

Россия миллий терма жамоаси ва Франциянинг "Пари-Сен-Жермен" клуби дарвозабони Матвей Сафоновнинг янги жамоасида дебют беллашуви яна бир муддат кечикадиган бўлди. Бунга асосий сабаб эса, россиялик посбон номаълум вирусли касалликка йўлиққани сифатида кўрилмоқда.

Футболчи "Лилль" билан ўйин олди расмий машғулотларда ҳам шу сабаб иштирок этмади. Сафонов эса  ўз жамоасидаги вирусга чалинган ягона ўйинчи эмас. Айнан худди шу сабабга кўра, Нуно Мендеш ҳам машғулотларни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Лига 1  3-тур доирасидаги ПСЖ - "Лилль" учрашуви эртага, 1 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!