Россиялик теннисчилар

"Australian Open-2021"да нимчорак финал учрашувлари ўтказилди. Ушбу босқичда иштирок этган 16 спортчидан 8таси ўз юришини кейинги босқичда давом эттиришга муваффақ бўлди.

Эътиборли жиҳати, россиялик теннисчилардан 3 нафари кучли саккизталикка киришга эришди. Бундай ҳолат тарихда илк бор кузатилмоқда. 20 тартиб рақам остида сараланган Феликс Оже-Альяссимни мағлуб этган Аслан Карацев рус спортчиларидан биринчи бўлиб кейинги босқичга чиқди.

Иккинчи йўлланма Андрей Рублёвга насиб этди. Норвегиялик Рууд Касперга қарши кортга чиққан Рублёв техник ғалаба туфайли чорак финалга йўқ олди. Унинг рақиби 2 сетни бой берганидан кейин, ўйинни давом эттира олмади.

Шунингдек, АҚШ шарафини ҳимоя қилган МакКензи МакДональддан 3 сетда, 6:4, 6:2, 6:3 ҳисобида устун келган Даниил Медведев Россияга "Australian Open" чорак финалининг 3-чиптасини тақдим этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар