Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди. Элдор Шомуродов қайси ўринни эгаллади?

Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) ва «Спорт-Экспресс» нашри талқинига кўра, Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди.

Россия терма жамоаси бош мураббийи, клублар устозлари, «Спорт-Экспресс» журналистлари, клублар менежерлари, шунингдек, мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра «Зенит» клуби ҳужумчиси Артём Дзюба Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Артём Дзюба 222 очко билан биринчи, Франциянинг «Монако» клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин 156 очко билан иккинчи, «Локомотив» вакили Гжегож Криховяк 129 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 82 очко билан тўртинчи поғонани банд этди.

Маълумот ўрнида, Россиянинг «Олтин тўп» соврини РФИ ва «Спорт-Экспресс» нашри томонидан 4 йил олдин ташкил этилган. Уни дастлаб 2016 йилда «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов, 2017 йилда «Спартак» ҳужумчиси Квинси Промес ва 2018 йилда «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба қўлга киритганди. Шу тариқа, Дзюба ушбу совринни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритди.

full

Россиянинг 2019 йилги энг яхши футболчиларидан иборат ТОП-10

Футболчи

Клуб

Журналистлар

Мураббийлар

Менежерлар

Мухлислар

Жами

1.Артем Дзюба

Зенит

62

66

46

48

222

2.Александр Головин

Монако

32

23

21

80

156

3.Гжегож Криховяк

Локомотив

47

36

30

16

129

4.Элдор Шомуродов

Ростов

4

6

8

64

82

5.Георгий Жикия

Спартак

6

11

11

32

60

6.Игорь Акинфеев

ЦСКА

3

16

20

-

39

7.Сардор Азмун

Зенит

9

3

11

-

23

8.Вильмар Барриос

Зенит

13

7

3

-

23

9.Алексей Миранчук

Локомотив

7

12

4

-

23

10.Мариу Фернандес

ЦСКА

4

11

7

-

22

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!