Россиянинг Кенияга қарши баҳси натижаси ҳам ФИФА рейтингида ҳисобга олинади

Россия ва Кения терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви натижаси ФИФА рейтингида ҳисобга олинади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ РФУ Россия терма жамоасининг Кенияга қарши ўйинини эълон қилганди. Жамоалар 16-октябрь, душанба куни майдонга тушади. Ўйин Туркияда бўлиб ўтади.

“Россия ва Кения терма жамоалари ўртасидаги ўйин ФИФА рейтингига киритилади. Ўйинда бешта, шунингдек, жиддий жароҳат олган тақдирда яна битта алмаштириш мавжуд", - дея РФУ матбуот хизматининг сўзларини келтирмоқда "ТАСС".

Россия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 12-октябрь, пайшанба куни Москвадаги "ВТБ Арена"да Камерунга қарши ўтказади. Бу ўйин ҳам ФИФА рейтингига киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
05/10/2023 19:35
Ха мана секин аста ФИФА хам Россия фойдасига юмшаб бошлабти