Россиянинг яна бир шаҳри еврокубоклар финалига мезбонлик қилмоқчи
Ads

Татаристон пойтахти Қозон шаҳри 2022/23 йилги мавсумда Европа лигаси финалига мезбонлик қилмоқчи. Бу ҳақда шаҳар мэри Ильсур Метшин айтиб ўтди.

Унинг ушбу таклифини аллақачон Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюков ҳам қўллаб-қувватлаган.

Таъкидлаш керакки, Қозонда жаҳон талабларига тўла жавоб берадиган 2та улкан стадион -"Қозон-Арена" (4 юлдузли) ва Марказий стадион (3 юлдузли) бор.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Россия Федерациясининг бошқа бир йирик шаҳри – Санкт-Петербург 2021 йилги Чемпионлар лигаси финалини ўзида қабул қилиши маълум бўлган эди.