
"Ростов" футболчиси терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Болгария терма жамоаси ва "Ростов" клуби ярим ҳимоячиси Ивелин Попов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Евро-2020 саралаш босқичидаги Чехия (1:0) га қарши учрашув Попов учун сўнггиси бўлди.
"Бу мен учун терма жамоадаги 90-беллашув бўлди. Болгария учун 12 йилдан буён ўйнамоқдаман. Биз Евро-2020 йўлланмасига эга бўла олмадик ва тушундимки, авлодлар алмашинуви амалга ошиши керак.
Мен 32 ёшдаман ва "Ростов" учун боримни бериб, ўйнашга ҳаракат қиламан.
Терма жамоада 8 та мураббий қўл остида сардор бўлдим. Ўзим-ўзимга вақт келганлигини айтгандим ва бу қарорга келиш қийин бўлди.
Энди мен терма жамоанинг энг ашаддий мухлиси бўламан," - деди Попов.
Фикрлар