Хабарингиз бор, кеча “Ростов”нинг 6 нафар футболчисида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилинган эди.

"Чемпионат" нашрининг ёзишича, вирусни жамоага арманистонлик легионер Хорен Байрамян тарқатган бўлиши мумкин. Боиси, фақатгина унда харорат кўтарилган ва касаллик аломатлари кузатилган. 28 ёшли футболчининг ота-онаси яқинда Covid-19 билан оғриган эди. Байрамян коронавирусни айнан улардан юқтириб олганлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” жамоасининг барча аъзолари икки ҳафталик карантинга олинган. Шу боис, жамоанинг 19 июнь куни “Сочи”га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган ўйини бекор қилинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)