"Ростов"нинг август ойидаги футболчиси эълон қилди

Норвегиялик ярим ҳимоячи Матиас Норманн “Ростов”нинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплаган. Номзодлар орасида эса Кенто Хасимото, Сергей Песьяков, Максим Осипенко ва Хорен Байрамян каби футболчилар ҳам бор эди.

Норманн жорий мавсум РПЛда жами 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!