Ротен: Мбаппе деярли "Реал"га ўтган эди. У ПСЖ билан битимни узайтирмайди
ПСЖ клубининг собиқ футболчиси Жером Ротен ПСЖ форварди Киллиан Мбаппе "Реал"га ўтишга яқин келганини айтиб ўтди.
"Яқин манбаларим орқали билгандимки, Мбаппе деярли "Реал"да эди. Воқеалар ривожига қарасак, маълумки унинг Мадрид клубига ўтиши бироз кечикади. Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтириши учун ҳеч қандай имкон йўқ. ПСЖ уни ёзда сотишга рози бўлди ва бу томонларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Фақат вақт масаласида муаммо бор. Агар у билан шартнома имзолаш учун мадридликларга яна бир йил керак бўлса, бу мени ажаблантирмайди," - деди Ротен.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппени Париж клуби билан 2021/22 йилги мавсум якунига қадар амал қилувчи битими бор.

Фикрлар