Рой Кин: "Манчестер Юнайтед"нинг муаммоси — футболчиларнинг ўзидир"

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг 32-турида "Ньюкасл"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 1:4. Бу жамоанинг мавсумдаги 14-мағлубияти бўлди. Бундай натижалар клубнинг афсонавий яримҳимоячиси Рой Кинни ҳам бефарқ қолдирмади.

Кин МЮнинг фалокатли натижаларини таҳлил қилиб шундай дейди:

"Уларда лигада 14 мағлубият. Жамоада югура оладиган футболчилар етишмайди. Агар сизни бурчакка қамаб қўйишса ҳам, сиз вазиятни таҳлил қилишингиз керак. Нима бўлганда ҳам, бу "Юнайтед" жисмонан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам заиф. "Ньюкасл" жуда тез, кучли ва қатъий эди.

Жамоанинг келажаги Кинни хавотирга солмоқда

"Мен бу жамоада яхшиланиш аломатларини кўрмаяпман. Бу жамоа руҳан кучли кўринмайди. Ҳеч ким мағлубиятни хушламайди, лекин улар айнан шундай мағлуб бўлишмоқда. Улар ўтган мавсумда ҳам 14 марта ютқазишганди. Бу эса муаммони айнан футболчилар таркибида эканини кўрсатади" – дея таъриф бериб ўтди Рой Кин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!