Рой Кин: "Мессининг ўйинини кўриш мен учун шараф"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин Лионель Мессига ЖЧ-2022 финалида ҳам ғалаба тилади.

"Умид қиламанки, Месси жаҳон чемпионатини ютади. Бу ютуқ унинг карьераси учун энг қадрли соврин бўлиши керак. Бундай футболчининг ўйинини кўриш мен учун шараф", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ITV телеканалига берган интервьюсида.

35 ёшли Месси кечаги баҳснинг биринчи бўлимида пенальтидан гол урган бўлса, иккинчи таймда Хулиан Альваресга самарали узатмани амалга оширган ҳолда жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!