Рой Кин: МЮ футболчилари Моуриньони автобусдан улоқтириб юборишди
Ads

“Манчестер Юнайтед” афсоналаридан бири Рой Кин бош мураббий Жозе Моуриньонинг истеъфога чиқарилгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“МЮнинг айрим футболчилари заиф инсонлардир. Сиз улар билан ишлай олмаган бўлардингиз. Улар ортиқча вазн тўплашади, машғулотларда етарли даражада шуғулланишмайди. Бунинг учун улар уялиши керак.

Мен Моуриньонинг мухлиси эмасман, аммо агентлари ва дўстлари ортига яширинадиган футболчилар ҳақида ҳам гапришни истамайман.

Соддароқ қилиб айтганда, футболчилар қотилликка қўл уришди. Улар мураббийнинг ортига яширинишиб, сўнгра уни автобусдан улоқтириб юборишди”, - дейди Рой Кин.