Рой Кин Погбага нима етишмаётганини айтди

"Манчестер Юнайтед" афсоналаридан бири Рой Кин жамоанинг айни дамдаги етакчиларидан бири ҳисобланган Поль Погбанинг кўрсатаётган ўйинлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Погба – буюк футболчи ва ажойиб инсон. Унинг атрофига шунчаки яхши футболчилар етишмаяпти ҳолос. Масалан, мен МЮда премьер-лигани бемалол юта оладиган кучли футболчилар билан бирга ўйнаганман”, - дейди Кин.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум манкуанликлар сафида жами 37та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар