
Рой Кин: "Рэшфорд МЮдаги муаммоларнинг бир қисми бўлган"
"Манчестер Юнайтед" афсонаси Рой Кин Маркус Рэшфорднинг сўнгги мавсумдаги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, англиялик ҳужумчи жамоадаги ички муаммолардан мустасно бўлмаган.
"Юнайтед"даги охирги даврида Рэшфордда аниқ муаммолар бор эди. У жамоа ичидаги муаммоларнинг бир қисми бўлган, айниқса жамоадаги энг тажрибали футболчилардан бири эканини ҳисобга олсак.
У клубга янги келганлар учун намуна бўлиши, "Юнайтед" футболчиси бўлиш нима эканини кўрсатиши керак эди. Ҳозир энг муҳими – унда Англия терма жамоасида ўзини кўрсатиш имконияти бор ва у бу имкониятни муносиб топган.
Ҳеч қандай шубҳа йўқ, у жуда талантли футболчи. Аммо мухлисларни энг кўп ғазаблантирган жиҳат — унинг майдондаги танаси тили эди. У баъзан ҳимояга қайтмасди ёки рақибни керагидек прессинг қилмасди. Шу жиҳатларни тўғриласа, уни дунё даражасидаги футболчи бўлишдан ҳеч нарса тўхтата олмайди", — деди Кин.
Фикрлар