Розалина Хожиева стол тенниси бўйича жаҳонда учинчи бўлди
Ads

Португалияда стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон челленжер мусобақасида умидли спортчимиз Розалина Хожиева яккалик баҳсларида учинчи ўринни эгаллади.

Розалина мусобақада мезбон спортчиси Селя Силвани 4:2 ҳисобида, эронлик Париназ Хажилоуни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб ярим финалга чиқди. Бироқ финал йўлланмаси учун ўтган баҳсда терма жамоамиз бош мураббияси Саида Маҳмудованинг шогирди Розалина белгиялик Лиса Лунга имкониятни бой берди. Шу тариқа ёш теннисчимиз мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун ушбу мусобақада дунёнинг 23 мамлакатидан келган 400дан ортиқ спортчи ғолиблик учун рақобатлашмоқда.

Sports.uz

Минбар

Барча блоглар