Розенстрайк Нганну билан яна жанг қилмоқчи

UFCнинг оғир вазн тоифасидаги жангчиси Жаирзиньо Розенстрайк Фрэнсин Нганнуга қарши реванш жангини ўтказиш хоҳиши борлигини айтиб ўтди.

"Бу мен учун катта имконият бўлади. Бу катта чақирув ва катта жанг эканлигини билардим. Барчаси биз истагандек бўлмади, аммо орзуларим ҳамон сўнгани йўқ.

Умид қиламанки, у чемпион бўлади. Мен Нганну қарши эртагаёқ жанг ўтказишга ҳам тайёрман.

Мен унга қарши жанг ўтказиш учун машғулотларда ишлашда давом этаман. Умид қиламанки, у билан реванш жангини ўтказиш имконига эга бўламан," - деди Розенстрайк.

Ёдингизда бўлса, "UFC 249" доирасида Нганну Розенстрайкни 20 сония ичида нокаут қилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)