Рўзимбой Аҳмедов яна
Ads

Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган «Андижон» жамоаси Тошкент йиғини мобайнида бир қатор футболчилар билан музокара олиб бормоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида жмоага Рўзимбой Аҳмедов таклиф этилди. Мухлисларга яхши маълумки, 31 ёшли футболчи 2016 йилнинг иккинчи ярмида «бургутлар» сафида харакат қилганди. 2017-2018 йилларни эса Наманганнинг «Навбаҳор» клубида ўтказди.

Бугун Рўзимбой «Андижон» сафига келиб қўшилди ва клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов билан музокара ўтказиб, расман келишувга эришди.