Рўзиқул Бердиев: "Ал-Файсали"нинг кучсиз томонлари ҳам бор ва бу бизга маълум!

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган “Насаф” – “Ал-Файсали” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

-“Ал-Файсали” жамоаси ўйинни жуда ҳам яхши ташкил қиладиган жамоа. Уларнинг таркибида жуда маҳоратли футболчилар бор. Биз ушбу жамоанинг 2 та ўйинини таҳлил қилиб чиқдик ва рақиб ҳақида тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, эртанги ўйинга жамоамиз ҳар томондан тайёр бўлади.

"Ал-Файсали" ўтказган икки ўйинни ҳам унчалик омадга боғламаган бўлардим. Рақибимиз "Ал-Садд"га қарши ўйинда жуда тартибли ўйин намойиш этди ва жамоа сифатида ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Таркибдаги маҳоратли футболчиларнинг савияси "Ал-Садд" устидан қозонилган ғалабада яққол намоён бўлди.

"Ал-Файсали"нинг ўйинларини кузатиш орқали ушбу жамоа ҳақида тасаввурга эга бўлдик. Уларнинг кучли томонлари бўлгани каби кучсиз томонлари ҳам бор ва бу бизга маълум. Биз айнан шулардан фойдаланган ҳолда ҳаракат қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
14/04/2022 20:18
Omad tilaymiz