Рўзиқул Бердиев: "Бугунги таркибни футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб танлагандик"

ОЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Айн" учрашуви 0:0 ҳисоби билан тугади. Ўйиндан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Ўйин қийин ўтди, чунки жиддий рақибга қарши майдонга тушдик. Жамоа ҳужумда қандай ҳаракат қилганини кўрдингиз. Шу сабабли ҳам асосан ҳимояга эътибор қаратиб, ўйнадик. Прессингда актив бўлганимизда, тез чарчаб қолишимиз мумкин эди. Натижа биз кутгандек бўлмади. Бу мавсумдаги илк баҳс ва мазкур учрашув орқали йигитларни тайёрлаглигини кўриб олдик. Ўйинга ҳар хил ҳолатда етиб келганимиз ҳам таъсир қилди". 

Шароф Муҳтдиновнинг захирага олиниши мажбурий тарзда амалга оширилдими?

"Йўқ. Ҳужумга тезкорлик қўшиш учун уни Насруллаевга алмаштирдик. Шерзод кам машғулотлар ўтказган бўлса ҳам, уни майдонга туширдик. Аммо унинг кўп ўйинлар ва машғулотларни ўтказиб юборгани сезилди". 

photo_2024-02-14_22-16-57

Футболчиларни нечанчи дақиқага келиб чарчаганини сездингиз?

"Ўйинчиларни учрашувга қанчалик тайёрлигини биз биламиз. Бугунги таркибни футболчиларнинг жисмоний ҳолати, рақибнинг ҳужумкор ўйинидан келиб чиқиб танлагандик. Қайсидир маънода, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Аммо ҳужумда озгина палапартишликлар кузатилди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керак, Бобир ва Ойбек бир ҳафта олдин таркибга келиб қўшилди". 

Чогадзенинг захирага олиниши ҳақида

"Унинг имкониятларни яхши биламиз. Ҳужумларни якунлашда, сўнгги пасни беришда ва айрим ҳолларда позициясини йўқотиб қўйганлиги сабаб уни алмаштирдик". 

photo_2024-02-15_02-10-46

Сизнингча, "Насаф" меҳмонда яхши ўйнайдиган жамоами, ёки уйда?

"Ўтган йилдаги учрашувлар кўрсатдики, меҳмонда ҳам биз яхши ўйнай оламиз. Агарда Насруллаев бугунги баҳсга 100 фоиз таёр бўлганида ўзимизнинг тактикада ҳаракат қилган бўлардик. Жавоб тўқнашувида мана шундай муаммолар бўлмаса, максимал ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз". 

Мавсумдаги илк ўйин. Буни ҳисобга олган ҳолда, бугунги баҳсдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

"ОЧЛда арзон жамоанинг ўзи йўқ. Шунинг учун, ҳар бир учрашувга жиддий эътибор қаратиш керак. Бугунги рақиблар ҳам осонликча мағлуб бўлмайди. Клубнинг кўплаб футболчилари Осиё кубогида ҳаракат қилди. Менимча, ҳозирги натижа ёмон эмас. Эътибор қиладиган бўлсангиз, терма жамоага чақирилган футболчиларимиз ҳам кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. Абдиҳолиқов деярли икки ойдан бери майдонга тушгани йўқ", - деди Бердиев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!