Рўзиқул Бердиев: Давлатов машғулотларда пенальтини яхши тепган эди
"Бугунги ўйин очиқ бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бугун ниятимиз кўпроқ қарши ҳужумда ўйнаш эди. Пенальти бўлган пайтда ҳам қарши ҳужум меваси эди. Шароф Муҳиддинов вазиятдан фойдаланганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Бобур Давлатов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, бугун яхши ўйнади. Лекин унинг салоҳияти юқори. Ўйиндан олдинги машғулотларда Бобур Давлатов пенальтиларни яхши тепгани боис бугун унга ишонч билдиргандим. Лекин бу сафар унинг омади келмади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамиша очиқ ўйин бўлади. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади", - деб унинг сўзларини келтириб "Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар