Рўзиқул Бердиев: "Фақатгина ушбу икки клуб ўртасидаги ўйинларда бундай катта ҳисобларни кўришимиз мумкин"

Суперлига 6-туридан ўрин олган ОКМК – "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб зтди.

"Иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатадиган жамоалар саналади. Фақатгина ушбу икки клуб ўртасидаги ўйинлардагина бундай катта ҳисобларни кўришимиз мумкин бўлади. Беллашув назоратимизда ўтди. Фақатгина ўтказиб юборилган биринчи голда ва 4:1 ҳисобидан сўнг назоратни қўлдан чиқардик. Бу жуда аламли ва асабий бўлди. Давронов жароҳат олиб майдонни тарк этганидан сўнг ҳимояда пала-партишликлар кузатилди. Асосийси, ғалабани сақлаб қолдик.

Умиджон Эргашев Туркия йиғинида кўричак соҳасида жарроҳлик столига ётди. Яқиндагина эса машғулотларни бошлади. Кубок беллашувларида Сафоевга имконият бердик. Аммо айрим вазиятларда бизни голлардан сақлаб қола билмади. Эргашев сафга қўшилса, рақобат янада кучаяди.

"Насаф"га қарши жуда ҳам кўплаб жамоалар ҳимоявий ўйнайди. Шу сабабли, олдинги чизиққа сифатли футболчиларги жалб қилишга интилдик. Аммо, уларнинг ҳаммаси ҳам биз кутган даражада ҳаракат қилишмаяпти", - дейди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!