Рўзиқул Бердиев финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"ОФК Кубоги-2021" финал ўйинидан сўнг, матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.
- Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Рақиб бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик.
Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якунда ҳисобда мағлуб бўлдик.
Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорлик билдираман, - деди мутахассис.
Ўз ПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар