Рўзиқул Бердиев: "Ҳар томонлама рақибдан кучли эдик"

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Банияс" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс қаршиликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. 

ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган "аждарлар" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди: 

- Биз ушбу учрашувга жуда узоқ тайёрландик. Хабарингиз бор, бизда чемпионат энди бошланди. Шундай бўлса-да, ушбу ўйин жамоа учун муҳим эди. Бугун оғир баҳсда кучли рақибни мағлуб этдик. Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Ғалабани омадга боғламаган бўлардим. Вазиятларга қарайдиган бўлсак, бизда ҳам кўп имкониятлар бўлди. Бу омад эмас. Биз майдонда рақибдан ҳар томонлама анча кучли эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!