Рўзиқул Бердиев: "Кўнгилни хира қилгани бу..."
“Насаф” клуби Анталияда Малайзиянинг “Кедах” клубига қарши майдонга тушиб иродали тарзда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс якунлангач, “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйин таассуротлари хусусида гапирди.
“Йигитларнинг иродасини синаб кўряпмиз. Учрашув шундай кечдики, дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйинни қутқаришга мажбур бўлдик. Иккинчи бўлимда майдонга тушган йигитлар яхшироқ ҳаракат қилиб, ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди. Биринчи бўлимдаги таркибимиздан асосан ўйин амалиётига камроқ эга бўлаётган футболчилар жой олганди. Икки кун олдин эса бугун иккинчи бўлимда 30 дақиқа ўйнаган йигитлар ҳаракат қилишган. Кўпроқ амалиётга эътибор қаратяпмиз. Бундан албатта қониқиш ҳосил қиляпмиз.
Кўнгилни хира қилгани бу – Лимани жароҳат олгани билан боғлиқ. У биз билан тайёргарликни тўлиқ босқичда ўтказаётганди. Ҳолати ҳам яхши эди. Бошқа йигитлар машғулотларда қатнашишяпти, кўрсатмаларимизни бажаришяпти. Ишимиздан мамнунмиз. Жисмоний тайёргарликка йиғинимизнинг биринчи ва иккинчи босқичларида кўпроқ эътибор қаратгандик. Бу ерда асосан ўйин амалиётини ошириш, техник ва тактик вазиятларга урғу беряпмиз”, - дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
Фикрлар