Рўзиқул Бердиев кўзланган натижа сирини очди
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Ал-Веҳдат” – “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ўйиндаги дастлабки гол муаллифи Марко Станоевич матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
Рўзиқул Бердиев:
- Ассалому алайкум, аввало, бизнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди. Буни уддаладик, йигитларга раҳмат айтаман, мухлисларимизни бу билан табриклайман.
Ўйин тенг курашлар остида кечди, ва натижани ўз томонимизда ушлаб қолдик. Бугунги ўйинда асосий эътиборимиз натижага қаратилди. Ўз тарихимизда илк бор кейинги босқичга чиқишга яқин эдик, шу сабабли асосий эътиборимизни ҳимояга қаратиб қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйинни ташкил қилдик.
Умид қиламанки жамоамиз журналистларда илиқ таассурот қолдирди.
Марко Станоевич:
- Биз Ал Веҳдатга қарши ўйинда яхшигина қаршиликка учрадик, аммо керакли натижани қайд этганимиздан ҳурсандман.
Матн тўлдирилмоқда...
Фикрлар