Рўзиқул Бердиев: “Локомотив”дек имкониятнинг мавжуд эмаслиги бизни чемпионликдан ажратиб туради
Ads

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекисттон Кубоги финалидан ўрин олган “Локомотив” – “Насаф” ўртасидаги ўйиндан сўнг томонлар мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.  
-Бизга нисбатан “Локо” тажрибали ва маҳоратлироқ эканлиги кўриниб турди ва ғалаба қозонди. Балки, биз улардан кўп югургандирмиз. Аммо...
“Насаф” қўлидан келганча ҳаракат қилди. Бироқ ғалаба қозонишни уддалай олмадик. 
Тезкор гол бизнинг режаларимизни бузиб юборди. Иккинчи таймда бизнинг ҳаракатларимиз ўхшамади. Бу балки, жисмоний камчилик туфайлидир.
Албатта, жамоанинг руҳий ҳолати яхши эди. Аммо ўйин биз кутганчалик ўкриниш олмади. “Локо” биздан кўра тажрибалироқ эканлиги кўриниб турибди. Улар бизга нисбатан бундай ўйинларда кўп иштирок этишган. 
Бу учрашувга режаларимиз бор эди. Аммо футболда ҳар доим ҳамма нарсалар сиз ўйлаганчалик бўлмас экан. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам натижага тасир кўрсата олмади. 
Биз ҳам чемпионлик учун курашишимиз учун тажрибали футболчилар керак. Бунинг учун бизда имкониятлар етарли эмас. Аммо бизнинг натижамиз яхши деб ўйлайман. Чунки чемпионатда стабил ўйин намойиш этмоқдамиз. 
Драган Черан ўзига бўлган ишонч билан ўйнай олмади. У балки яхши тайёргарлик ўкра олмагандир, - дейди Бердиев.