Рўзиқул Бердиев: Майдонга тушган ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди

Олий Лига сўнгги туридан ўрин олган “Насаф” – “Машъал” (2:0) учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

– “Машъал” жамосининг кейинги ўйинларини жуда яхши ўрганиб чиққан эдик. Шундан келиб чиққан ҳолда футболчиларимизга кўрсатмалар бердик, улар бугун барча кўрсатларимизни яхши бажаришди. Бугун асосан ёш футболчиларимиздан кўпроқ майдонга туширдик, яъни уларга имкон бердик. Улар ҳам бугун ишончимизни оқлашди.

Биз жамоамиз ўйинчиларига рақибнинг ўз ўйинини ўйнашга имкон бермасликни тайинлаган эдик. Ўзларингизга маълум, “Машъал” жамоаси тактик жиҳатдан яхши ҳаракатланадиган жамоа ҳисобланади. Шу томонларини йигитларимизга яхши тушунтирган эдик. Жамоамиз бугун бехато ҳаракат қилди.

Умуман олганда бу йилги чемпионатни ёмон якунламадик, яна учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритдик. Бу ютуқ билан барча мухлисларимизни табриклайман ҳамда биз билан бирга бўлганлари учун уларга ташаккурлар айтамиз.

Ҳозирги таркиб биринчи даврада бўлганда..? Тўғри, аввало биз ОЧЛда оғир ўйинларни ўтказдик. Футболчиларимиздаги толиқишлар ҳам, жароҳатлар ҳам биринчи даврадаги ўйинларимизга салбий таъсир кўрсатди. Натижада жуда кўп очко йўқотдик. Иккинчи давра олдидан бу муаммолар барҳам топди. Албатта агар мавсум бошидан бизда шундай таркиб бўлганда, натижаларимиз ҳам бунданда ижобий бўлиши мумкин эди. Иккинчи давра олдидан сафимизга қўшилган янги ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди.

Биз тайёргарлик машғулотларини финалга мослаб олиб бораяпмиз. Йигитларимиз ҳам финал учрашувидаги маъсулиятни ҳис қилиб туришибди. Бу ҳақда уларга ортиқча тушунтиришни ҳам ҳожати йўқ. Ўйлайманки, йигитларимиз финал учрашувини кўнгилдагидек ўтказишади, – деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!