Рўзиқул Бердиев "Металлург"нинг хорижлик мураббийи ҳақида: Ҳеч қандай услуб кўрмадим

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– "Металлург" жамоаси кўпроқ ҳимояланишини билардик. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, рақиб асосан қарши ҳужум ва стандартларга таяниб ўйнади. Охирги вазиятда эътиборни йўқотдик. 

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимга нисбатан иккинчи таймни яхшироқ бошладик. Яққол вазиятлар яратдик, фақат биттасини голга айлантира олдик. Умумий қилиб айтганда рақибдан яхши ўйнадик. Тўғри, натижа биз ва мухлислар кутганидек бўлмади. Аммо шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, 

– "Металлург"ни хорижлик мутахассис бошқармоқда. Унинг ўйин услубини қандай баҳолайсиз?

– Ҳеч қандай услубни кўрмадим, фақат ҳимояланди. Узун паслар билан қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилди. Ўтган баҳсда ҳам худди шундай ҳаракат қилганди. Бу футбол. Унинг ёқтирган услуби шу бўлса керак. Қолаверса, футболчиларнинг майдонда кўп ётиб олишлари мухлисларга ёқмади. Уларнинг танлаган тактикаси қўл келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!