Рўзиқул Бердиев:

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

3 ойлик танаффусдан сўнг бугун ҳар иккала жамоа ҳам шиддаткор, мазмунли ўйин кўрсатди. “Навбаҳор” қарши ҳужумда ўйнашини кутган эдик.Шунга қарамасдан, эътиборни йўқотдик ва иккита тўп ўтказиб юбордик. Жамоа охирига қадар курашди. Жисмоний, тактик жиҳатдан рақибдан устунлик қилдик. Жадвалда биринчи турсангиз, албатта бу нарса сизни хурсанд қилади. Ушбу ўриндан муқим жой олишга ҳаракат қиламиз

Амалга оширган ўзгаришлар ўзини оқладими? Менимча, оқлади. Мурод Хўжамбердиев ва Хусайн Норчаев бугун дебют учрашувларини ўтказди. Ўйинни кучайтиришимиз керак эди ва шу боис таваккалга қўл уриб, Дилавер Харисни ҳам майдонга туширдим.

Харис фаолияти давомида кўпроқ ўз ватанида тўп сурган ва легионер сифатидаги фаолияти у қадар кўп эмас. Станоевичда эса бунинг тескариси. У ҳам хали ўз сўзини айтади. Кечаги машғулотларда кичик жароҳат олган эди, шундай бўлсада, бугун жамоамизга ёрдам берди", - деди Бердиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)