Рўзиқул Бердиев: Ноҳақ ғалаба қозонмадик!

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Финалга чиққанимиздан жуда ҳам хурсандман. Бугунги ўйинда футболчиларим ҳақиқий жасорат намойиш этганини таъкидламоқчиман. Бунинг учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирдим. Ўйлашимча, ўйинни ҳам рақибга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик. Шунинг учун ҳам ғалабани қўлга киритдик, деб ўйлайман. Албатта, кучли рақиб майдонида ўйнадик.

Қаторасига иккинчи бор шу майдонда ўйнаяпмиз. Ўтган йили мағлубиятга учраган эдик. Менимча, бугун ҳақли ғалабага эришдик. Воқеаларга бой ўйин гувоҳига айландик: фойдаланилмаган пенальти, қизил карточка. Умумий қилиб айтганда, йигитларим қаҳрамонлик кўрсатди. 70-80 дақиқа 10 киши бўлиб АГМК майдонида ғалаба қозониш - қаҳрамонлик! 

Майдонда 1 та ҳакам ишламади. Унинг қарорлари ёрдамчилари билан келишилган ҳолда чиқарилди, деб ўйлайман. Менимча, ҳар бир вазиятда чуқур ўйланган ҳолда, қарор қабул қилинди. Шунинг учун, ҳеч қандан эътироз билдириш мумкин эмас. Ғалаба қозонганимиз учун айтмаяпман, менимча, ҳакам ўйинни тўғри бошқарди. 

-ВАРда "Насаф" собиқ футболчиси ишлаганига қандай муносабат билдирасиз?

ВАРда ким ишлаганига эътибор бермадим. Келинг, ўйин ҳақида гаплашайлик. Бугунги баҳс ҳақида саволларингиз бўлса, жавоб бераман".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulja Tojiev
25/11/2021 09:29
насафчилар хеч кандай уйинга этироз билдирмадику кизилгаям бошкасигаям рахмат насафга
Кахрамонжон Сафаров
24/11/2021 20:30
Бу журналист укам том бироз силжиганми ВАР дан ташкари халк куриб турибдику шунака саволни бошка жойда бировга беринг НАСАФ ёриб ташладикууууу