Рўзиқул Бердиев ОЧЛ ўйини олдидан: "Саудияликларни ўз режаларимиз билан енгишга ҳаракат қиламиз"
Эртага Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Аш-Шабаб" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.
Беллашувдан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан танишиб чиқинг:
"Биз бу ўйинга анчадан бери тайёргарлик кўриб келяпмиз. Жамоа ичида атмосфера ажойиб. Машғулотлар ҳам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда футбол учрашувлари тўхтаб турибди. Аммо биз бу учрашувга ўртоқлик ўйинлари орқали тайёргарлик кўриб келдик. Ўйлашимча, биз тўлиқ тайёр ҳолатдамиз.
Рақибни ўрганиб чиқдик, улар етарлича салоҳиятга эга. Ўзимизнинг стратегия ва режаларимиз орқали саудияликларни енгишга ҳаракат қиламиз.
Биз бор эътиборимизни эртанги баҳсга қаратиб, илк маротаба чорак финалга чиқишга умид қиламиз", - деди қаршиликлар устози.
Фикрлар