Рўзиқул Бердиев: "Орзуимизга ҳали етмадик"
Суперлиганинг 22-туридаги "Динамо" - "Насаф" (1:2) беллашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Қўшнилар жанги шундай ўтиши керак, аслида. "Динамо" гол киритганига қадар эркин ҳаракат қилди. Рақиб гол ургач, мен ўз шогирдларимни танишни бошладим. Ўша босимсиз, биз эркинроқ ҳаракат қилдик. Ғалабага бўлган иштиёқ эвазига биз 3 очкони илиб кетдик, деб ўйлайман. "Динамо" кўпроқ эътиборни ҳимояга қаратди, биз эса ҳужумга. Бугун биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бунга эришганимиз билан жамоа ишқибозларини табриклаймиз.
- "Насаф" неча фоиз чемпионликни нақд қилди?
- Биз жуда яқинмиз. Деярли деган сўзни ишлатмаслик керак. Ҳар бир баҳсга жиддий ёндашамиз. Кейинги учрашувларга жиддий ёндашишимиз керак. Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик.
- "Насаф" аввалги "Насаф"га ўхшамаётгандек?!
- Бунинг руҳиятга алоқаси йўқ. Жамоамизни бир шиори бор. "Насаф"га ўхшаши йўқ, - деган. Баъзи бир жамоага шундай камчиликлар билан ўйнаб турамиз. Баъзи кучсизроқ жамолар билан ўйинларда очко йўқотамиз. ОЧЛда эса эътибор берган бўлсангиз, кам ўйин амалиётига эга футболчилар билан бирга бордик. Агар ҳамма асосий ўйинчимизни у ерда майдонга туширганимизда, бугун нима бўлишини "Пахтакор" мисолида кўрдингиз. Бу бизга ҳам салбий таъсир қилар эди. Бизнинг асосий мақсадимиз Суперлига бўлгани боис, Самарқанддаги баҳсга кўпроқ эътибор қаратдик. Балки ўртамиёна клубларга қарши баҳсларда мотивация билан муаммо бўлмоқда.
- "Насаф"нинг келаси мавсум учун режалари қандай?
- Режаларимиз бор. Клубимиз раҳбарияти келаси мавсум учун ҳаракатни бошлаган. "Насаф" ўз даражасини юқорига чиқариб қўйди. Буни тушуришга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Таркибимизни суягини сақлаб қолиб, ёш терма жамоа учун ёшларни беришимиз керак. Охирги икки йилда бу кам бўлди, бироқ буни тўғирлаб қўямиз.
Фикрлар