Рўзиқул Бердиев ўйин темпи юқори бўлмагани, терма жамоаларда ўйнаганлар чарчагани, эски ва янги раҳбарият ҳақида
Ads

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Ўйин темпи юқори бўлмади. Катта тезликда ўтмади. Бунга сабаб об-ҳаво ва жамоаларнинг эҳтиёткор ўйнаганидир. Чунки биз кўпроқ иккинчи рақам остида ҳаракат қилишимиз керак эди. Қарши ҳужумларда яхшироқ ўйнашимиз лозим эди. Қарши ҳужумларни уюштирдик, лекин охирги нуқтани қўйишда оқсадик. 

Қисқа қилиб айтсам, биз учрашувни бошида гол уришимиз керак эди. "Бунёдкор" охирида дарвозани ишғол қилиши учун бир нечта имкониятларга эга бўлди. Шунинг учун бугунги дуранг ўйинга мос бўлди.

Терма жамоа сафида юрган футболчилар ўйин охирида чарчаб қолишди. Масалан, Бобир Абдихолиқов ва Азизжон Ғаниев.

Аввал Одилжон Ҳамробек борлигида Азизжон Ғаниев сал олдинроқда ҳаракат қиларди. У Шароф билан бирга ўйнаганда яхши жуфтлик бўларди. Иккаласининг ҳам зарбаси жуда кучли. Азизжон ҳозир ҳимоячиларга яқин ўйнагани учун вазият унда камроқ бўлмоқда. Шарофдан биз кўп нарса кутмоқдамиз. Лекин унинг зарбаси чиқмаяпти ёки ўзига вазият топа олмаяпти. Албатта, бу камчилигимиз. Чунки дарвозага зарба бермасангиз, гол бўлиши қийин.

Азизжон Ғаниев жароҳатидан қутилиб ўйнашни бошлагани биланоқ яна гап-сўзлар кўпайди. Унга хориждан таклифлар борасида. Бироқ аниқ таклиф чиқмади. Хориждан клубни қониқтирадиган таклиф бўлса, буни кўриб чиқса бўлади. Хорижда тўп тепаётган футболчилар терма жамоада ҳам яхши ўйнашмоқда. 

Футболимизнинг олдинги раҳбарлари янгиликлар қилишди. Ташкилий масалаларда, академиялар очилиши ва бошқа масалаларда. Ҳозирги ўзгаришларга келадиган бўлсак, улар футболни ичидаги одамлар. Уларнинг билими ва маҳорати футболимиз учун ас қотади, - деди Бердиев.