Рўзиқул Бердиев: Рақибни хато қилишга мажбур қилдик
Ads

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор бугунги байрам билан барча юртдошларимизни табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам учрашув бизнинг назоратимиз остида ўтди. Биринчи бўлимда рақиб жарима майдончаси ёнида прессинг қўллаб уларни хато қилишга мажбур қилдик. Биринчи бўлимда битта гол урган бўлсакда кўп голли вазиятларга эга бўлдик. Прессингда кўп куч йўқотганлигимиз туфайли иккинчи бўлимда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. “Бунёдкор”жамоасини яхши ўрганган эдик ва уларга эркин ҳаракат қилишга имкон бермадик. Ўзингизга маълум рақибимиз тўп билан яхши ҳаракат қилади. Йигитларга рақибимиз фитболчиларини имкон борича тўпсиз қолдиришни ва уларга босим ўтказишни тайинлаган эдим. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга ва мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

- Бобир Абдихолиқов гол уришни билади. Бугун у вазиятдан унумли фойдаланди. Ўйлайманки унинг бугунги гол унга кейинг ўйинларда ҳам ёрдам беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Holis
12/08/2019 09:18
Röziqul bobo böshashmang!
&
BBS UZB
12/08/2019 19:19
Afsus ish yuzasidan stadionga borolmadim. O'yinni tv.da 2-bo'limdan ko'rdim. Shovvozlar 2 ta golni suqib, 2-bo'limda Ro'ziqul akani taktikasi (qarshi hujum)dan chiqmasdan o'ynashdi. Bu charchoq emas-taktika deyiladi antiNASAFCHILAR. Raxmat Ro'ziqul aka, raxmat "NASAF"!
&
Nasaf_qashqadaryo
12/08/2019 12:16
Buyog'iga g'alabalar davomli bo'lishini tilab qolamiz

Минбар

Барча блоглар