Рўзиқул Бердиев: “Шабаб Ал-Ахли” биздан кўра ҳар томонлама яхшироқ ўйин кўрсатди"

  • 22 Oct 04:01
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган “Шабаб Ал Ахли” – “Насаф” (4:1) учрашувидан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Бугун “Шабаб Ал Ахли” биздан кўра ҳар томонлама яхшироқ ўйин кўрсатди. Улар ғалабага муносиб эди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун бизда ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошмади", — деди мутахассис.

Маълумот учун, “аждарлар” 3-турдан сўнг турнир жадвалида очко жамғармаган ҳолда сўнгги 12-ўринда бормоқда. Улар кейинги турда БААнинг “Ал-Ваҳда” клубига қарши майдонга тушади.

Comments

You must be logged in to commet!