Рўзиқул Бердиев Суперкубокни "Турон" стадионида ўтишига қандай муносабат билдирди?

ЎзПФЛ 2022 йилдаги илк расмий футбол беллашуви, Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтадиган стадион номини эълон қилди. Унга кўра, бу йилги Суперкубок учун баҳсга Яйпаннинг “Ўзбекистон” стадиони мезбонлик қиладиган бўлди.

27 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашуви ҳақида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрини билдириб ўтди.

бердиев_5

“Суперкубок учрашувлари бир неча йиллардан буён бетараф майдонларда бўлиб ўтмоқда. Бу йилги Суперкубок учун бўлиб ўтадиган беллашув Яйпанда бўлишини тўғри танлов деб ҳисоблайман. Чунки охирги йилларда “Турон” клуби мутасаддилари футбол учун жуда катта ишларни амалга оширди ва ажойиб ўйингоҳ барпо этилди. 27 февраль куни Яйпанда катта футбол байрами бўлиб ўтишига ишончим комил”, - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Насаф" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
01/02/2022 05:56
Uzi siz ancha yildan beri Uzbek fudboli qiziqarli qilib turgan kam sonli murabbiylardan berisiz. siz bor ekansiz Nasaf hali beri. charchamaydi.