Рўзиқул Бердиев "Турон" ва "Андижон"нинг омадсиз иштирокига муносабат билдирди
Суперлигани иккита хусусий клуб – “Турон” билан “Андижон” тарк этгани бўйича бир қатор фикр ва мулоҳазалар билдириляпти.
Бу борада футбол жамоатчилиги вакилларининг ҳам муносабатларини эшитяпмиз. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Турон” билан “Андижон”нинг омадсизлигига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди.
- Бу жамоалар Суперлигада қолишганида яхши бўларди. Чунки хусусий клубларга қаратилаётган эътиборни ҳисобга олиш керак.
Аммо иккала жамоа ҳам мураббий ёки ўйинчиларни танлашда қаердадир хатоликларга йўл қўйди. Чунки мавсум давомида уларда кўп ўзгаришлар бўлди.
Жамоалар ўз ўйинини топа олмадилар ёки керакли футболчиларни таклиф қилолмадилар. Албатта, бировларни муҳокама қилмоқчи эмасман, аммо қаердадир хатолар бўлди, - деди Бердиев.
Фикрлар