РПЛ. Денисов жамоаси Шомуродов ўйнайдиган клубдан устун келди
Ads

Самарада кечган беллашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан  устун келишди. Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Виталия Денисов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 68-дақиқада захирага олинди. Элдор Шомуродов  эса майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.

Учрашув қўполликларга бой тарзда ўтган билан ҳам ёдда қолди. Ҳар иккала жамоа сафида жами 3 футболчи майдондан четлатилди. Боз устига ростовликлар устози Валерий Карпин ҳам ҳакамга эътироз билдиргани учун майдон четидан бадарға қилинди.

Шу тариқа, Премьер-лигада 5 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган "Ростов" ҳисобидаги очколар  сони 24 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Самараликлар эса бугунги муваффақият эвазига ўз очколар сонини 17 тага етказиб олган  ҳолда жадвалда ҳам 12-ўринга кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Эктор Купер томонидан Туркияда ўтадиган йиғин учун миллий терма жамоага жалб этилган эди.

Кр Советов

  • Paul Viorel Anton 11'

Премьер-лига 17-тур

08/12/2018, 13:30

1
:
0
Тугади

ФК Ростов

    Стадион: Cosmos Arena

    45'
    90'