РПЛ. Файзуллаевнинг голи офсайд сабаб бекор қилинган ўйинда ЦСКА "Рубин" билан дуранг ўйнади

Россия премьер лигаси 12-туридан ўрин олган "Рубин" - ЦСКА баҳи бўлиб ўтди. Учрашув томонларнинг 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. 

Аббос Файзуллаев меҳмонлар таркибида асосий таркибда ўйинни бошлади. "Рубин" сафида икки ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов захирада қолдирилди. 

Файзуллаев ўйинда дастлаб дарвоза устунини нишонга олганди. Кейинчалик легионеримиз ҳатто гол ҳам урди. Бироқ Аббосга пас берган шериги офсайдда қолиб кетгани боис унинг голи инобатга олинмади.

Маълумот ўрнида, ЦСКА айни пайт 18 очко билан 5-ўринни банд этган. "Рубин" эса 13 очко тўплаган ҳолда 10-поғонадан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!