РПЛ. Ҳожимат Эркинов 70 дақиқа ўйнаган баҳсда "Торпедо" йирик ҳисобда имкониятни бой берди

  • 28 август, 2022, 21:54
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Россия Премьер лигаси 7-тури доирасидаги "Торпедо" - "Краснодар" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Легионеримиз Ҳожимат Эркинов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлади ва иккинчи тайм ўрталарида, аниқроғи 70-дақиқада захирага олинди. 

Мазкур ғалабадан кейин "Краснодар" ҳисобидаги очколар сони 14 тага етди ва турнир жадвалида кучли учликка кириб олди. "Торпедо" эса 1 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!