РПЛ. Жалолиддиновсиз

Ҳозиргина Россия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Краснодар" ҳамда "Тамбов" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Учрашув қўполликларга бой бўлди ва умумий ҳисобда 2 та қизил ва 9 та сарик карточка кўрсатилди. Якунда эса мезбонлар Реми Кабелланинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов бу тур ҳам захира ўриндиғида қолди. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Тамбов" ҳисобидаги очколар сони 12 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Краснодар

  • Реми Кабелла 17'

Премьер-лига 15-тур

21/11/2020, 16:00

1
:
0
Тугади

Тамбов

    Стадион: Krasnodar Stadium

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)