РПЛ. Коронавирус туфайли бекор қилинган ўйинга чипта сотиб олган мухлисларга пуллар қайтарилади
"Ротор" матбуот хизмати Волгоград клубида коронавирус юқиши сабабли бекор қилинган "Краснодар" билан ўйин чипталари учун мухлисларга пулни қайтарилишини маълум қилди. Клуб ва Kassir.ru қолдирилган "Ротор" - "Краснодар" учрашувига чипта пулларини тезда қайтариш тўғрисида келишувга эришдилар. Пулни қайтаришни фақат интернет орқали сўраш мумкин. Бу борада соддалаштирилган схемаси қўлланилади.
 
"Сизга фақат пулни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза (банк картаси орқали чипталарни тўлашда тўловчининг жорий ҳисоб рақамининг тўлиқ маълумотлари кўрсатилган) ва электрон почта орқали юборилган чипталар керак бўлади. Aриза кўриб чиқилиши биланоқ, маблағ 24 соат ичида сизнинг ҳисобингизга қайтарилади. Барча аризалар қўлда кўриб чиқилади, шунинг учун бироз вақт талаб этилади. Сабр-бардошингиз етишига ва тушунишингизга умид қиламиз", - дейилади клуб баёнотида.
Энди "Ротор"га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)